Мени “Барса”дан ҳайдолмайсизлар!

“Барселона”нинг америклик ҳимоячиси Сержино Дест клуб талабига қарамай, Каталонияни тарк этмаслигини уқтирди.

Бош мураббийи Хави Эрнандес аввалги бош мураббий Рональд Куман танлаган аксарият футболчилардан воз кечмоқда. Шу қаторда, Дестга ҳам ўзига янги жамоа топиш таклиф этилди.

Бироқ, истеъдодли ҳимоячи янги мавсумда испаниялик мураббийнинг ишончини қозона олишига аминлигини таъкидлаяпти. Унга “Манчестер Юнайтед”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

21 ёшли Дест 2020 йили “Барселона”га олиб келинган эди. Унинг амалдаги шартномаси яна уч мавсум давом этади. Футболчи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!