Мени “Барса”га қўйиб юборинг!

“Барселона” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Лидс” футболчиси Рафиньяга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли ҳужумкор ўйинчининг ўзи ҳам Испания чемпионатига кўчиб ўтишга қарши эмас, деб хабар бермоқда Goal нашри. Маълумотларга қараганда, Рафиньянинг ўзи “Лидс” раҳбариятига мурожаат қилиб, уни “Барселона”га қўйиб юборишни сўрамоқчи.

Бразилиялик чарм тўп устаси жорий мавсумда 32 маротаба майдонга тушиб, рақиблар ждарвозасини ўн марта ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Рафиньянинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. Уни олиш учун каталонияликлар 45 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!