“Мени Гвардиола билан солиштирманг!”

Футболчилик даврида Англия чемпионатининг энг кучли ҳимоячиси бўлган Венсан Компани айни пайтда Бельгиянинг “Андерлехт” жамоасини бошқармоқда. Кўпчилик уни “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан солиштиради. Компани бунга муносабатини билдирди.

- Мени Гвардиола билан солиштиришни бас қилинг. Мен бу ерга келиб, “Андерлехт” энди “Манчестер Сити”га айланади, деганим йўқ. Биз “Андерлехт”ни борича қабул қилишимиз керак. Жамоамиз бошқаларда фарқ қилади ва бу биз учун жуда муҳим, - деди Компани.

Венсан Компани 2008-2019 йиллар давомида  “Манчестер Сити” таркибида тўп сурган. У бир неча йил давомида Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар