"Мени МЮга қўйиб юборинг!"

“Манчестер Юнайтед” ва “Боруссия”нинг Жейдон Санчо трансферлари бўйича музокаралари муваффақиятсиз якунланган эди. Инглизлар керакли суммани тўлашга рози бўлган бир паллада дортмундликлар Санчони сотиш фикридан қайтганди.

Дортмунд клуби раҳбарлари келаси ёзда Европа чемпионатидан кейин Санчонинг нархи янада ошишига ишонмоқда ва футболчи учун курашга “Реал”, “Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ каби клубларнинг қўшилишини кутмоқда.

Ниҳоят, Жейдон Санчо “Боруссия” раҳбарларининг бу сиёсатига қарши бош кўтарди. Англиянинг футболчи ўз юртига қайтиш истагида экани ва “Манчестер Юнайтед”га қўйиб юборишларини талаб қиляпти.

Шунингдек, 20 ёшли плеймейкер манчестерликлар таркибига қўшилиш учун Испания, Италия ва Франция грандларидан бўладиган ҳар қандай таклифни рад этишини ҳам уқтирди. Жейдон жорий чемпионатда ўтган мавсумдаги ёрқин ўйинини намойиш қилмаётгани ҳам унинг немис клуби қароридан норозилигини кўрсатмоқда.

МЮ Санчони “Евро-2020”гача олмаса бўлмайди

“Барса” қолишини сўраётган футболчи Англияга кетади

“Интер” Лаутарони қўйиб юборишга тайёр. Унинг ўрнига зўр тўпурар бор

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!