Мэнни Пакьяо энг зўр боксчилар билан жангга тайёр
41 ёшли жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо карантиндан кейин ўзи билан жанг қилиш истагини билдирган Эррол Спенс, Дэнни Гарсия ёки Майки Гарсияга қарши рингга чиқишга тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, ўз вақтида саккиз вазн тоифасида чемпионлик камарига эгалик қилган филиппинлик чарм қўлқоп устаси Флойд Мэйвезернинг гапларига жавоб берди. Флойд яқинда ёш ва кучли боксчиларни қария Пакьяога чақирув ташламасдан ўзаро куч синашишга чақирганди.
- Флойд менга ҳасад қиляпти. Мен ҳамон рингдаман. Қўлимда чемпионлик камари бор. Боксдан кетиш ниятим йўқ. Ҳозиргина машғулотни тугатдим ва ўзимни жуд яхши ҳис қиляпман. Айни пайтдаги асосий мақсадим пандемия даврида халқимга ёрдам бериш, – деди Мэнни.
Шунингдек, Пакьяо пандемия муносабати билан ўзига бўлаётган ҳар қандай таклифни рад этишини билдирди.
Фикрлар