Мэнни Пакьяо: Мейвезер Макгрегорга ҳеч қандай имконият қолдирмайди
Ads

Ярим ўрта вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари соҳиби Мэнни Пакьяонинг аралаш яккакурашлар бўйича жаҳон чемпиони Конор Макгрегор ва собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан бўладиган жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Макгрегорга рақиби бу жангда имконият бермайди.

– Макгрегорда Мейвезер билан бўладиган жангда ҳеч қандай имконият бўлмайди, – дея Пакьяонинг сўзларини келтиради Thescore нашри.  – Умуман олганда бу жанг жуда кулгули. Бокс бўйича энг зўр жанг Головкин ва Альварес ўртасида бўлиши табиий. Энгг кучлилар энг кучлилар билан учрашади. Шунинг учун мен ушбу жангни интизорлик билан кутаман.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Мейвезер ўртасидаги жанг 16 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.