Мэнни Пакьяо сенсацион тарзда чемпионликни бой берди
Ads
 

Профессионал бокс юлдузи Мэнни Пакьяо Австралиянинг Брисбен шаҳрида мезбон боксчи Жефф Хорнга қарши ўтказилган чемпионлик жангида сенсацион тарзда мағлуб бўлди.

Ушбу 12 раундлик жанг совринига Мэнни Пакьяонинг WBO йўналиши бўйича чемпионалик камари қўйилган эди. Охирига давом этган жанга Жефф Хорн очколар ҳисобида зафар қучди.

Аслида кўпчилик жангдан олдин филиппинлик сенаторнинг имкониятини юқори баҳолаб, Хорн ёш ва таниқли эмаслиги таъкидланганди. Энди австралиялик йигитни ҳамма танийдиган бўлди. У Пакьяонинг камарини тортиб олди. 

Мэнни Пакьяо 68-жангида еттинчи мағлубиятини тан олди. Қолган жангларда икки марта дуранг қилган ва бошқаларида зафар қучган. Жефф Хорн эса 17 ғалабасини нишонлади ва ҳисобида битта дуранг ҳам бор.

SPORTS.uz