Мераб Двалишвили: "Пётр Яннинг юзини таниб бўлмас ҳолга келтираман"

  • 16.09.2026 03:18
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Грузиялик ММА устаси Мераб Двалишвили россиялик Пётр Янга қарши трилогия олдидан ўз режа ва тактикаси ҳақида гапириб ўтди.

"Реваншда ютқаздим, ҳозирча ҳисоб 1:1. Энди эса трилогия олдимизда турибди. Ҳақиқий чемпион ким – бу сафар аниқ билиб оламиз. Бу гал октагонда асл Мерабни кўрсатаман. Олдинги жангда ўзимни ўзгартиришга уриндим, жуда кўп марта бошга зарба йўлламоқчи бўлдим. Энди эса асосий эътиборни танасига қаратаман, зарбаларни пастдан юқорига қараб алмаштириб ишлайман.

Ўтган сафар Пётр биринчи рақамда ишлаган бўлса, бу гал биринчи рақамда мен ҳаракат қиламан. Мен унинг юзини таниб бўлмас ҳолга келтираман", — деди грузиялик "UFC on Paramount" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Двалишвили ва Ян тўқнашуви 24 октябрь куни "UFC 333" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!