Мераб Двалишвили ва Шон О'Мэллини боғлаб турувчи жуда ҳам қизиқ факт !!!
Грузиялик UFC жангчиси Мераб Двалишвили 2017 йилда UFC да ўз дебютини ўтказган. Ўшанда у "UFC Fight Night 123" турнирида Фрэнки Саенсага очколар бўйича мағлуб бўлган эди.
Энг ажабланарлиси, ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Шон О'Мэлли ҳам 2017 йил UFC да илк бор октагонга кўтарилган ва Террион Вейр устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонганди.
Энди эса бир вақтда дебют қилган жангчилар "UFC 306" да тўқнаш келади.
Маълумот учун, Мераб Двалишвили ҳам, Шон О'Мэлли ҳам UFC да жами 12 та жанг ўтказишган.
Фикрлар