Мертенс учун курашда "Интер"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

  • 26 апрель, 2020, 12:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби "Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенсни ўз сафига чорламоқда.

Tecno

Sport Witness тарқатган хабарга қараганда, мерсисайдликлар 32 ёшли бельгиялик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Айтиш лозимки, унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у янги жамоаси сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Бундан аввалроқ эса “Интер” Мертенсга 2 йиллик шартнома ва йилига 6 млн евро маош ваъда қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мертенс жорий мавсум “Наполи” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!