Месси 2019 йилнинг энг яхши плеймейкери деб топилди

Халваро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2019 йилнинг энг яхши плеймейкерлари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра “Барселона” форварди Лионель Месси овоз бериш якунларига кўра 299 очко тўплаб биринчи ўринни эгаллади.

Бу борадаги кучли учликдан эса “Манчестер Сити” хавбеки Кевин де Брюйне (85 очко) ва “Реал” хавбеки Эден Азар («Челси» / «Реал», 55) жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2015, 2016 ва 2017 йилларда ҳам ушбу совринни қўлга киритган.

  1. Лионель Месси («Барселона») – 299 очков
  2. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 85
  3. Эден Азар («Челси» / «Реал») – 55
  4. Роберто Фирмино («Ливерпуль») – 46
  5. Бернарду Силва («Манчестер Сити») – 32
  6. Душан Тадич («Аякс») – 30
  7. Френки де Йонг («Аякс» / «Барселона») – 25
  8. Кристиан Эриксен («Тоттенхэм») – 21
  9. Антуан Гризманн («Атлетико» / «Барселона») – 20
  10. Жоржиньо Вейналдум («Ливерпуль») – 17.