Месси 2020 йилда Роналду ва Левандовскидан сезиларли даражада кам гол урмоқда

"Барселона" форварди Лионель Месси кутилмаганда 2020 йилда одатдагидан камроқ гол урмоқда.

33 ёшли аргентиналик футболчи жорий йил 26 та ўйинда рақблари дарвозасига жами 16 та гол урди. Шуларнинг 3 таси пенальтидан киритилди.

Месси бу борада ўзининг асосий рақобатчиси ҳисобланган "Ювентус" форварди Криштиану Роналдудан анча ортда қолмоқда. 35 ёшли португалиялик футболчи шу йил ҳисобидан жами 25 та гол уришга эришди. "Бавария" форварди Роберт Левандовски ҳисобида ҳам худди шунча гол мавжуд. 

Роналду ўз голларининг 11 тасини пенальтидан урган бўлса, Левандовски 4 та голни 11 метрлик нуқтадан киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!