Месси 2022 йилда қайси жамоага ўтиши маълум бўлди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ бўлди.

Cadena SER нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчи янги мавсумни қайси жамоада ўтказиши маълум эмас, аммо 2022 йилда у АҚШнинг "Интер Майами" клубига ўтади.

Мессининг "Барса" билан амалдаги шартномаси июнда ўз ниҳоясига етади. Аммо у тез орада клубнинг янги президенти Жоан Лапорта билан ушбу келишувни узайтириш масаласини муҳокама қилмоқчи.

Месси жорий мавсум “Барселона” сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 25 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!