Месси: АҚШга боришни хоҳлагандим, аммо...
Ads

“Барселона” клуби форварди Лионель Месси уни АҚШ турнесига бормаслигига сабаб бўлган жароҳати ҳақида гапириб ўтди.

“Мен жамоа машғулотларига қўшилмоқчи эдим, аммо биринчи машғулотдаёқ жароҳат олдим. Энди маълум муддатни ўтказиб юбораман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Мен АҚШга боришни хоҳлагандим, аммо бу сафар бўлмади. Тез орада кўришгунча”, - дейди аргентиналик футболчи.

Энди Месси Барселонада тикланиш жараёнини ўтказади. У Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган “Атлетик” Бильбаога қарши ўйинга қадар сафга қайтиши кўзда тутилган.