Месси Аргентина Исландияни мағлуб этгандан сўнг ижтимоий тармоқларда пост жойлаштирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Исландия устидан қўлга киритилган йирик ғалабадан сўнг жамоа ҳақида фикр билдирди. Аргентиналиклар рақиб дарвозасини уч бор ишғол этиб, ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишди.

 

Учрашув якунлангач, Месси ижтимоий тармоқларда қисқа, аммо мазмунли хабар қолдирди. У жамоа йилнинг энг муҳим мусобақаси олдидан бир тану бир жон бўлиб улгурганини таъкидлади. Сардорнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда терма жамоа илгари ҳеч қачон бўлмаган даражада жипслашган ва бутун диққат-эътиборини жаҳон чемпионатидаги учрашувларга қаратган.

 

«Биз ҳеч қачон бу қадар бирлашмаганмиз. Олға!» – деб ёзди Месси ижтимоий тармоқларда. Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 17 июнь куни Алжирга қарши ўйин билан бошлайди. 

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал жамоа бош мураббийи Лионель Скалони ўз шогирдларининг яна бир бор жаҳон кубогини қўлга киритиш имкониятларини баҳолаб, терма жамоа юқори мақсадлар учун курашишга тайёр эканини айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!