Месси Аргентина терма жамоаси сафида сўнгги 13 та ўйиндан 10 тасида гол ура олмади

Хабарингиз бор Аргентина терма жамоаси бугун Америка кубоги гуруҳ босқичининг илк турида Колумбияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, “альбасетлар” сардори Лионель Месси терма жамоа сафида ўтказган сўнгги 13та ўйинидан 10тасида гол ура олмади. У ушбу 13та ўйин ичида жами 7та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ўзининг навбатдаги баҳсини 20 июнь куни Перу терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!