Месси аввал ҳам “Барса”дан кетмоқчи бўлган. Бунинг сабаби нимада?

2020 йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Лионель Мессининг “Барселона”дан кетмоқчи бўлгани билан боғлиқ. Амалда аргентиналик ҳужумчи ўз мақсадига ета олмади ва шартномаси якунлангунича Каталонияда қоладиган бўлди.

Италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио “Grand Hotel Calciomercato” китобида Месси 2014 йили ҳам жамоани тарк этишга ҳаракат қилганини ёзди.

Китобдаги маълумотга қараганда, Испания ҳукумати Мессини солиқларни тўлашдан қочганликда айблагани учун футболчи “Барса”ни тарк этмоқчи бўлади. Ҳатто, Лео "Челси”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жозе Моуриньони билан ҳам келишиб қўйган экан.

Ўз навбатида, “Челси” Мессининг шартномасида белгиланган 250 миллион евролик бадал пулини тўлашга рози бўлади ва ҳужумчига йилига  55 миллион евро маош ваъда қилади. Клуб ва футболчи ўзаро келишиб олганига қарамай, Леонинг отаси Хорхе Месси уни Англия чемпионатига кўчиб ўтишига йўл қўймайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)