Месси айбини тан олди
Ads

"Мен пенальтилар устида ишлашим керак. Бу жуда қийин нарса. Биринчи иш - машғулотларда синаб кўриш керак. Ўйинда синаб кўриш эса умуман бошқа нарса.

Сизда уни қандай амалга ошириш борасида режа бўлиши мумкин, аммо ҳаммаси ҳам сиз ўйлагандек бўлиб чиқмайди. Ҳозирги дарвозабонлар сиз олдин қандай зарба берганингизни яхши билишади. Пенальти борасида ишлашим керак", - деди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Месси фаолияти давомида тепган 88 пенальтининг 71 тасини (80 %) аниқ амалга оширган.