"Месси барча жабҳада энг зўри"

  • 19 февраль, 2022, 18:20
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" футболчиси Френки Де Йонг Лионель Мессини дунёнинг энг яхши футболчи, деб айтди. 

"Мен Леони футболда деярли ҳар тарафлама энг яхшиси, деб биламан. Ҳужумни якунлаш, позицион ўйин ва яна кўплаб  жабҳаларда у доим энг зўр. 

Унга нисбатан айтилган мақтовларнинг ҳеч бири бўрттирилган эмас. Мен учун Лео ҳар доим энг зўри", - деди "Барса" ярим ҳимоячиси ПСЖ форварди ҳақида. 

Маълумот ўрнида, Френки жорий мавсум жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!