Месси “Барса” бўйича бир қарорга келди
“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Месси келаси ёзда “Барселона”га кўчиб ўтишга қарор қилди, деб хабар тарқатмоқда Испания нашрлари.
Манбанинг таъкидлашича, “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес клуб президенти Жоан Лапортадан Лионель Мессини ортга қайтаришни сўраганидан кейин аргентиналик юлдузда Каталонияга қайтиб бориш истаги кучайиб кетган.
Аслида Месси доим “Барселона”да ўйнаш истаги борлигини таъкидлаб келаётган эди.
Айни пайтда “Олтин тўп”нинг етти карра соҳиби олдида иккита вариант турибди. У парижликлар билан шартномаси якунланиши билан АҚШ чемпионатига йўл олиши кутилаётганэди. Энди Леода Каталонияга қайтиш имкони ҳам туғилди.
Фикрлар