Месси "Барса" раҳбариятидан "Интер" ҳужумчисини сотиб олишни сўрамоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси ўз жамоасида "Интер"даги ҳамюрти Лаутаро Мартинесни кўрмоқчи.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик футболчи раҳбариятдан айнан Мартинесни сотиб олишни сўраган. Айтиш керакки, Месси Лаутаро билан жорий ёз Бразилияда бўлиб ўтган Америка кубогида бирга ўйнаган ва уни яқиндан кузатган.

Маълумот учун, Лаутаро жорий мавсум “Интер” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!