Месси "Барса"да кўрмоқчи бўлган мураббий клуб билан шартномани узайтириши мумкин

"Лидс" клуби раҳбарияти жамоани АПЛга олиб чиққан бош мураббий Марсело Бьелса билан шартномани узайтириш ниятида.

Инсайдер Николо Скира "оқлар" раҳбари Андреа Радриццани кейинги ҳафтада 65 ёшли аргентиналик мутахассис билан келишувни узайтириш масаласида учрашмоқчилиги ҳақида маълумот берди.

"Барселона" сардори Лионель Месси ватандошини каталонияликлар бош мураббийи сифатида кўраётгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!