Месси: "Барса"да қайтишимни истамайдиган инсонлар ҳам бор эди"
Лионель Месси расман "Интер Майами"га кўчиб ўтди. Сўнгги кунларда унинг "Барса"га қайтиши ва "Ал-Ҳилол"га ўтиши ҳақда хабарлар кўпайиб кетди. Якунда эса Месси АҚШни танлади. Аргентиналик футболчининг ўзи батафсил нималар бўлгани ҳақда интервью берди. Қуйида ҳамма ҳақиқатни билиб олишингиз мумкин.
“Мен “Барселона”га қайтмайман, “Интер Маями”га бораман. Қайтишни жуда хоҳлардим, лекин яна ўша вазиятга тушиб қолишни истамадим. Ла Лига ҳамма нарсани қабул қилгани ва менинг қайтишим учун ҳаммаси жойида эканлигини эшитган бўлсам-да, ҳали қилиниши керак бўлган кўп ишлар бор эди. Мен улар ўйинчиларни сотишлари ёки уларнинг маошларини камайтиришлари кераклигини эшитдим ва ҳақиқат шундаки, мен бундай бўлишини истамайман.
"Худога шукур ҳамма нарсага, энг олий мақсадим жаҳон чемпиони бўлганимдан сўнг, яна бир нарсани, бироз хотиржамликни изламоқчи бўлдим. Мен эътибордан бироз четга чиқиб, оилам ҳақида кўпроқ ўйлашни хоҳлайман. Мен охирги икки йил оилам даврасида кўп бўла олмадим".
"Менга Европадан таклифлар бор эди, лекин мен хоҳлаган ягона Европа жамоаси "Барселона". Умид қиламанки, қачонлигини билмайман, лекин умид қиламанки, бир кун келиб мен “Барселона”га ўз ҳиссамни қўшишим ва ёрдам беришим мумкин, чунки бу ҳар доим айтганимдек, мен севадиган клуб. Фаолиятим давомида одамлардан кўрган меҳримни қадрлайман ва яна шу ерда бўлишни хоҳлайман”.
“Ҳа, ҳа, албатта. Мен бутун йил давомида Хави билан бирга эдим ва барча мухлислар каби "Барса" ҳам совринлар ютишини хоҳлардим. Ҳатто биринчи йили бир неча ўйиндан кейин Хави билан кўп гаплашдим. Мен уни яқиндан кузатиб бордим. "Барселона" менга таклиф юборди, лекин улар ҳеч қачон расмий, имзоланган ва ёзма таклиф юбормаган".
"Бугун "Барса" мен қайтишим мумкинлигимни 100% тасдиқлай олмади, буни клуб бошдан кечираётган вазият туфайли тушунса бўлади. Албатта, клубда ҳам қайтишимга қарши бўлганлар бор эди, чунки улар мен қайтмасам клубга фойда бўлади, деб ҳисоблайди".
Жерррард Ромеро хабар беришича, мазкур интервьюдан кейин "Барселона" ҳам расмий баёнот бермоқчи.
Фикрлар