Месси “Барса”даги дўсти билан умуман бошқа жамоага ўтади
“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида “Интер Майами” футболчисига айланиши кутилмоқда, - деб ёзди Mundo Deportivo нашри.
Ёши ўтиб қолаётган Бускетсга АҚШнинг бир неча жамоаларидан таклиф бўлмоқда. Лекин тажрибали ярим ҳимоячи шартномасининг охиригача “Барселона” шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрди.
Европада порлаган юлдузларни АҚШга кўчириб ўтказишда етакчи бўлган “Интер Майами” бир мавсумдан сўнг эркин агентга айланадиган Бускетс ва Мессини ўз сафига қўшиб олишга қарор қилган.
Месси ва Бускетс бир неча йил давомида "Барселона"да бирга ўйнаган.
Фикрлар