Месси “Барса”дан кетиш йўлини топди. У қиш келишини кутмоқда

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўзи орзу қилганидан “Манчестер Сити” таркибига текинга бориб қўшилиши мумкин.

Айни пайтда “Барселона” пандемия таъсирида ходимлар ва футболчилар маошини кесиш бўйича музокара ўтказмоқда. Қонунчилик бўйича бундай вазиятда футболчилар ёзда ёки қишда шартномани компенсациясиз бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Mirror нашрининг ёзишича, Месси қадрдон устози Хосеп Гвардиола жамоасига қўшилиш учун қишда шу имкониятдан фойдаланиб қолиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!