Месси "Барса"га қайтмайди! Чунки...

"Барселона" раҳбариятига Лионель Мессини “Камп Ноу”га қайтариш жуда қийин бўлади. Бу ҳақда La Vanguardia нашри хабар бермоқда.

Каталонияликларнинг фикрича, аргентиналик ҳужумчи энди ўзини ПСЖда аввалгига қараганда анча бахтли ҳис қилмоқда, бу эса уни “Барса”га қайтариш қийинроқ бўлишини англатади.

Шунингдек, парижликлар Месси билан жорий мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтиришмоқчи. 35 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам шошмайди, у келажаги борасида қарор қабул қилишда оиланинг фикрини инобатга олиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Месси ПСЖ сафига 2021 йилнинг ёзида “Барселона”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!