Месси:
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси жамоа таркибини кучайтириш керак ёки йўқлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Қишки трансфер? Бу саволни менга эмас, балки мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига беришингиз лозим. Аммо, шахсан мен ҳозир ҳам жуда яхши таркибга эгамиз деб ҳисоблайман. Бундан ташқари акамедия тарбияланувчилари орасида ҳам исталган пайт жамоага ёрдам бериши мумкин бўлган футболчилар бор. Миранда, Рики Пуче ва Аленьялар шулар жумласидандир”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар давралар оралиғида ПСЖ хавбеки Адриан Рабьони сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.