Месси “Барселона” масаласини ҳал қилди

“Барселона” раҳбарияти Лионель Мессини яна икки мавсум давомида жамоа таркибида тўп суришга кўндирди.

Манбаларнинг маълум қилишича, 33 ёшли футболчи икки йиллик шартномани маъқул кўрган ва клуб таклиф этган молиявий томонларни ҳам қабул қилган. Аввалроқ, аргентиналик юлдузга 10 йиллик шартнома тақдим қилиниши айтилганди.

Месси 2005 йилдан бери “Барселона” таркибида тўп сурмоқда.

Лео якунланан мавсумда барча турнирларда 47 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 38 та гол урди ва 14 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!