Месси
Ads

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси рекорд ўрнатишда давом эттирмоқда.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра Ла Лиганинг ўтган турида “Эспаньол”га қарши ўйинда қўлга киритилган ғалаба 31 ёшли аргентиналик футболчи учун Испания чемпионатидаги 322-ғалаба бўлди. У бу борада “кўк-анор ранглилар” сафида энг яхши кўрсатгичга эга бўлган Хавига тенглашиб олди.

Энди Месси 16 декабрь куни Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган “Леванте”га қарши ўйинда майдонга тушса, бу борада яққол рекордчига айланиб олиши мумкин.