Месси

"Севилья" вингери Лукас Окампос "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кирди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли аргентиналик футболчини шахсан “кўк-анор ранглилар” етакчиси Лионель Месси таркибда кўришни хоҳламоқда.

Окампосга эса шунингдек, "Реал" ҳам харидор бўлмоқда. Футболчининг шартномасига кўра товон пули 70 миллион еврони ташкил этади.

Окампос жорий мавсум “Севилья” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)