Месси “Барселона”га қайтмоқчи. Лекин клуб ҳали эшигини очгани йўқ
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга қарши эмас. Бу ҳақда таниқлик журналист Эстебан Эдуль хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, Месси оила ва спортга боғлиқ сабаблар билан Парижда қолиши қийин. Шу боис, аргентиналик юлдуз ўзини тарбиялаган “Барса”га қайтишни режалаштиряпти.
Бироқ, Каталония клуби раҳбарияти собиқ етакчисини қайтариш учун ҳеч қандай ташаббусни амалга оширгани йўқ.
Париж клубининг Чемпионлар лигасидан эрта чиқиб кетгани ҳам Мессининг танловига таъсир қилиши айтилмоқда. Парижликлар Европанинг энг нуфузли мусобақасида ҳеч қачон бош совринни қўлга кирита олмаган.
Лионель Месси учун бу турнирда ғалаба қозониш ва саккизинчи марта “Олтин тўп”га сазовор бўлиш асосий мақсад ҳисобланади.
Фикрлар