Месси "Барселона"ни танқид қилди

"Барселона" сардори Лионель Месси Ла Лига 37-тури "Осасуна"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мавсумни бундай якунлашни хоҳламагандик, бироқ шу битта ўйин жамоа бутун мавсумда қандай ўйнаганини кўрсатиб берди.

"Барселона" жуда кучсиз ва заиф жамоа сифатида гавдаланди. Агар рақиб сени "Осасуна"га ўхшаб мағлуб этса, буни шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Кўп очколарни бой бердик, натижаси эса мавсум якунига таъсир ўтказди", - дейди Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!