Месси билан жаҳон чемпиони бўлган ўйинчи футболдан икки йилга ҳайдалди

Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан 35 ёшли Алехандро Гомес икки йилга футболдан четлатилди.

Бунга унинг допинг қабул қилгани ўз исботини топгани сабаб бўлди, деб хабар тарқатди Relevo нашри.

Манбага кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин “Севилья” машғулотларига кутилмаганда допинг-назоратчилари келади ва ўйинчилардан таҳлил олади. Ана ўшада олинган таҳлилларда Гомеснинг қонида таъқиқланган модда борлиги аниқланади.

Футболчининг таъкидлашича, ўша пайт футболчи тунда ўзини ёмон ҳис қилади ва ухлашга қийналади ва клуб тиббиёт хизмати билан маслаҳатлашмай, фарзандининг йўталга қарши дорисини истеъмол қилади.

Допинг таҳлили жаҳон чемпионатидан олдин олинган бўлса-да, футболчини дисквалификация қилиш ҳақидаги қарор яқинда чиқди.

Айрим манбалар, ёши ўтиб қолаётган футболчи бошқа майдонга қайтмай, фаолиятини якунлашини ёзмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!