Месси: "Биз Чемпионлар лигасидаги саёҳатимизни давом эттирмоқчимиз"

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария" билан бўладиган ўйин ҳақида гапирди.

- "Лилл" ва "Марсель" устидан қозонилган ғалабалар "Бавария"га тайёргарлик кўриш учун керакли туртки бердими?

"Ҳа албатта. Биз чемпионлик учун курашамиз. Ўйлайманки, "Марсель"га қарши ўйинда биз кучлироқ ўйнадик, жамоа бу ғалабалар эвазига ғалаба қозонди.

"Бавария" билан қарама-қаршиликда ҳамма нарсани қилишга ва вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Бу мақсадимиз.

 Мюнхенда бизни биринчиси каби  жуда қийин ўйин кутмоқда. Ҳаммасини майда деталлар ҳал қилади, чунки ўша стадионда ғалаба қозониш қийин.

Аммо агар биз ҳамма нарсани тўғри қилсак, бурилиш қила оламиз. Биз Чемпионлар лигасидаги саёҳатимизни давом эттирмоқчимиз ва буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз”, - деди Месси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!