Месси: "Бизга бу охирги ўйиндан сўнг керак эди"

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида Перуга қарши учрашувдан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ғалабадан жуда хурсандман. Бизга бу охирги ўйиндан сўнг керак эди. Учрашув бошидаёқ ажойиб ўйин кўрсатишни бошладик: голлар урдик ва кўплаб имкониятлар яратдик. Иккинчи бўлимни ҳам сифатли ўтказдик ва мен шу руҳда давом этаман, деб ўйлайман. Менимча, худди шу тарзда ҳаракат қилишимиз зарур".

Месси бу йил ҳисобидан терма жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!