Месси бразилиялик Донатонинг рекордини такрорлади
Ads

Хабарингиз бор кеча "Барселона" форварди Лионель Месси Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган "Вильярреал"га (2:1) қарши ўйинда иштирое этди.

32 ёшли аргентиналик футболчи учрашувни асосий таркибда бошлаган бўлсада, жароҳати сабаб танаффусда захирага олинди. Эътиборлиси, шу тариқа Мессининг Ла Лигадаги асосий таркибда майдонга тушган ўйинлари 400тага етди.

Месси Ла Лигада бу қадар кўп ўйинда асосий таркибда майдонга тушган испаниялик бўлмаган футболчига айланди. У бу борада 1998-2003 йилларда “Атлетико” ва “Депортива” клубларида ўйнаган бразилиялик Донатонинг рекордини такрорлади. Айтиш лозимки, Лео жорий мавсумнинг ўзидаёқ бу борада яққол рекордчига айланиб олиши мумкин. Унга бунинг учун бор йўғи 15 та ўйин кифоя.

Минбар

Барча блоглар