Месси бу борада Мбаппени ортда қолдирди

  • 14 декабря, 2022, 16:51
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионати ярим финал доирасида Хорватияга қарши баҳсда пенальтидан гол урди ва Хулиан Альвареснинг голига пас берди. Месси бу мундиалдаги бешинчи голини урди ва учинчи голли узатмасига муаллифлик қилди.

Tecno

Шу тариқа, Месси "гол+пас" тизими бўйича клубдаги жамоадоши Килиан Мбаппени ортда қолдирди. Унинг ҳисобида 8 очко бор. Франциялик форвард бу кўрсаткич бўйича 7 очкога эга ва унинг ҳисобида беш гол ва икки голга ҳаммуаллифлик бор.

Эслатиб ўтамиз, Аргентинаниннг финал босқичидаги рақиби бугун Франция ва Марокаш ўйинидан сўнг аниқ бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию