Месси бу футболчини ПСЖда кутяпти

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ёзги трансферлар вақтида жамоага “Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер олиб келиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарни хурсандчилик билан қабул қилган.

Парижликлар германиялик футболчини катта маош билан ўзига оғдириб олмоқчи. Рюдигер “Челси” билан янги битим имзолаш учун ҳафталик маошини 130 мингдан 200 минг фунтга кўтаришни талаб қиляпти. Клуб хўжайинларини бунга қаршилик қилаётгани боис музокаралар тўхтаб қолди.

ПСЖ хўжайинлари Антониога ҳафтасига 280 минг евро тўлашга тайёр эканини билдирмоқда ва улар амалга ошираётган улкан лойиҳа иштирокчиси бўлишни таклиф қиляпти.

Лионель Месси халқаро учрашувларда Антонио Рюдигерга қарши ўйнаган ва уни ҳар қандай жамоани сезиларли даражада кучайтира оладиган ҳимоячи сифатида тан олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию