Месси бу воқеани бир йил кутди

Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Эквадор ва Боливияга қарши ўтказиладиган расмий учрашувларда иштирок этиш учун чақиртирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Бош мураббий Лионель Скалони таркибга 28 нафар футболчини киритди. Улар орасида “Барселона” сардори Лионель Месси ҳам бор.

Лионель Месси терма жамоа таркибида охирги маротаба 2019 йили Америка Кубоги доирасида майдонга тушган эди. Ўша мусобақада учинчи ўринга ўтказилган учрашувдан кейин Аргентина сардори минтақавий футбол конфедерацияси – КОНМЕБОЛни танқид қилгани учун уч ойга дисквалификация қилинган эди.

Аргентина терма жамоаси таркиби билан танишинг:

hihi2-2020-09-19_13-28-19_234508-640x640

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)