Месси бунақасини кутмаган эди...

Европа футболини ёритаётган оммавий ахборот воситаларида “Барселона” ва Лионель Месси янги битим бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Бироқ, маълум бўлишича, каталонияликлар аргентиналик ҳужумчига расмий шартнома таклиф қилмаган. Айни пайтда Мессининг агентлари бу вазиятга қандай муносабат билдиришни билмаяпти.

Месси ва “Барселона” ўртасидаги амалдаги шартнома шу ойнинг охирги куни ўз кучини йўқотади.

Аввалроқ, томонлар икки йиллик шартномага келишиб олгани ва шундан сўнг Месси АҚШ чемпионатида маълум муддат тўп суриб, кейинчалик “Барселона”да юқори лавозимлардан бирига қайтиб келиши айтилганди.

Месси якунланган мавсумда 35 та учрашувда 30 та гол урди ва 11 та голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!