Месси буни ҳазм қилолмади
“Интер Майами” бош мураббийи Херардо Мартино жамоанинг янги ўйинчиси Лионель Месси характерининг ўзига хослигини қойил қолганини айтди.
- “Нэшвилл” билан дуранг ўйнаганимиздан кейин Месси сиқилиб қолди. Мен унга “Хотиржам бўл, биз ҳар бир учрашувда ғолиб чиқолмаймиз”, дейишга мажбур бўлдим.
Месси биз учрашувда ютқазганимиздек хафа бўлди. Биз ҳамон ўз услубимизни топишга ҳаракат қиляпмиз, Лео эса, ҳар доим ғалабага интилади.
Унинг бу менталитетини ўзгартириш жуда қийин. Лекин мен буни ўзгартирмаган бўлардим. Айнан ғолиблик менталитети уни ҳҳамон энг зўр футболчи қилиб турибди, - деди Херардо Мартино.
Лионель Месси “Интер Майами”га кўчиб ўтганидан бери бу жамоа ҳали бирор маротаба мағлубиятга учрагани йўқ.
Фикрлар