Асосий мазмунга ўтиш

Месси дебют ўйинида супер гол уриб, "Интер Майами"га 3 очко тақдим этди

Изоҳлар: 0

Дебють омадли чиқди!

Лига Кубогидан ўрин олган "Крус Азул" - "Интер Майами" учрашуви бўлиб ўтди. Унда майамиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Роберт Тейлор мехмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 65-дақиқада Уриэль Антуна ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ўйинда Лионель Месси ўз дебютини амалга оширди. Ҳужумчи 54-дақиқада Бенжамин Кремачи ўрнига майдонга тушди. Серхио Бускетс ҳам Давид Руис ўрнига ўйинга қўшилди. 90+4 дақиқада Месси жарима зарбасидан ажойиб гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Интер Майами" ғалаба қозонди. Клубни олдинда "Атланта Юнайтед"га қарши баҳс кутмоқда. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ