
Месси дисквалификациядан қутилди — Маскерано МЛС тақвимидан норози
Лионель Месси ва Жорди Альба МЛС юлдузлар ўйинида қатнашмагани учун дисквалификация қилиниш хавфи остида эди. Бироқ, бу ҳолатда жазо қўлланилмади. Ўйинда МЛС жамоаси Лига МХ (Мексика лигаси юлдузлари) устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Месси кўп ўйин ўтказгани ва майдондаги дақиқалари туфайли табиий чарчоқни ҳис қилган. Футболчилар ҳар уч кунда ўйнаганда, албатта, ноқулайлик сезишади. Лионель қайтмоқда. У тез орада жамоа билан машғулот ўта бошлашига умид қиламиз. Яхшики, бу ҳолат учун бизга жазо қўлланмади" — деди "Интер Майами" бош мураббийи Хавьер Маскерано.
Унинг таъкидлашича, юлдузлар учрашуви каби тадбирлар лига учун фойдали, бироқ тақвимда улар учун алоҳида сана белгилаш — ақлга сиғмайди.
"Биз сўнгги беш учрашувнинг тўрттасини сафарда ўтказдик. Деярли ҳар уч кунда ўйнадик. Йўллар, сафарлар, қисқа дам олиш — футболчилар учун катта юк. Шанба-якшанба кунлари юлдузлар учрашувини ташкил этиш керак. Чоршанба куни ўйин ўтказилиб, 48 соат ўтиши билан бошқа жамоалар майдонга тушиши керак бўлади — бу тўғри эмас" — дея сўзини якунлади аргентиналик мутахассис.
Фикрлар