Месси дунёнинг энг зўр ўйинчиси билан тўқнаш келишга тайёрлансин!

Немис футболи юлдузларидан бири Лотар Маттеус Чемпионлар лигаси чорак финалида “Бавария” ва “Барселона” ўртасидаги учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди.

- Месси дунёнинг энг зўр футболчиси, ўзининг меросхўри – Роберт Левандовски билан тўқнаш келишга тайёрлансин. Ҳозир польшалик ҳужумчи энг яхши футболига айланган. Каталонияликлар Месси бор ва у майдонда устунлик қилишга қодир. Лекин биргина Мессининг ўзи “Барселона”га камлик қилади. Шунинг учун ҳам мен хотиржамман, - деди Маттеус.

“Бавария” ва “Барселона” чорак финал учрашувини 14 август куни Лиссабонда ўтказади.

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)