Месси ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган Жанубий америкалик футболчига айланди

Кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида бўлиб ўтган “Барселона” ҳамда “Спортинг” (2:0) клублари ўртасидаги баҳсда каталонияликлар етакчиси Лионель Месси 61-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Эътиборлиси, ушбу учрашув 30 ёшли аргентиналик футболчи учун ЕЧЛдаги 121-ўйин бўлди. У бу борада Роберто Карлоснинг рекордини янгилади ва Жанубий америкалик футболчилар орасида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказиш борасида кейинги ўринларни Дани Алвеса (106), Хавьера Занетти (97) ҳамда Хавьер Маскерано (96) каби футболчилар эгаллаб туришибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар