Месси эффекти! Adidas Месси туфайли муаммоларга дуч келмоқда

Лионель Месси трансферидан сўнг "Интер Майами" футболкалари сотуви 25 баробарга ошди. 

"Marca" нашрининг хабар беришича, Adidas Мессининг трансферидан кейин "Интер Майами" либосларига бўлган талабни қондиришда муаммога дуч келмоқда. Шунлай бўлса-да, бренд керакли миқдорда футболкалар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. 

Маълум бўлишича, Мессининг исми ва рақами туширилган футболкалар энг тез сотилиб кетган. Энди улар октябрь ойида олдиндан буюртма қилинган ҳолда сотилади. 

Месси 21 июль куни "Интер Майами" сафида "Круз Азул"га қарши ўйинда дебют қилди ва 94-дақиқада ғалаба голини киритди. "Атланта"га қарши баҳсда аргентиналик дубль муаллифига айланши, шунингдек, голли узатма амалга оширди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!