Месси энди "Барселона"дан кетолмайдими?

“Барселона” клуби форварди Лионель Месси бу ёз энди жамоани шунчаки эркин агент сифатида ташлаб кетолмайди.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли аргентиналик футболчи ва каталонияликлар ўртасида имзоланган амалдаги шартномага кўра, унда 30 май санасигача клубни ўз хоҳишига кўра тарк этиш ҳуқуқи мавжуд эди.

Месси “Барселона” сафида жорий мавсум 31 та ўйинда майдонга тушди ва 24 та гол ҳамда 16 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!