Месси энди зўр футболчилар қаторига кирмайди

“Барселона” Ла Лиганинг 7-турида ўз майдонида “Реал”га имкониятни бой берганидан кейин каталонияликлар етакчиси Лионель Месси энг яхши футболчилар юзлигини тарк этди.

Европанинг энг яхши 100 нафар футболчиси аниқланадиган рейтинг  WhoScored портали томонидан ўйинчиларнинг ҳар бир учрашув учун олган баллари асосида шакллантирилади.

Айни пайтда аргентиналик ҳужумчининг ҳисобида 7,35 балл бор ва бу кўрсаткич билан Месси 101-поғонага тушиб қолди.

Европанинг энг кучли футболчилар рўйхатини 8,80 балл жамғарган ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллаб турибди. Кучли учликдан бешта учрашувда 10 та гол урган Роберт Левандовски (8.77 балл) ва “Тоттенхэм” ғалабаларига муносиб ҳисса қўшаётган Ҳарри Кейн (8,65) бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)