Месси эртага тарихий учрашувини ўтказиши мумкин

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси тарихий натижага яқин турибди.

Гап шундаки, эртага “Боруссия” Дортмундга қарши бўладиган баҳс 32 ёшли аргентиналик футболчи учун “кўк-анор ранглилар” сафидаги юбилей 700-ўйин бўлади.

Эътиборлиси, Месси бу борада “Барселона” тарихида Хавидан сўнг 2-ўринга кўтарилиб олади. Хави ҳисобида 767 та ўйин бор.

Маълумот учун, Месси ўтган 699 та ўйинда рақиб дарвозасига 612 та урган ва 248 та голга ассистентлик қилишга эришган.