Месси етакчилигидаги Аргентина халқаро мусобақалардан четлатилиши мумкин

Лионель Месси сардорлигидаги Аргентина терма жамоаси халқаро мусобақалардан четлатилиши мумкин.

Бунга мамлакат президенти Хавьер Милейнинг спортга оид таклифи сабаб бўлади, деб хабар бермоқда AS нашри.

Манбага кўра, Милей Аргентина президентлигига сайланганидан кейин миллий клублар спорт акционерлик жамиятига айланиги мумкинлигини таъкидлади ва бу ғоя тезкор амалга ошириладиган ислоҳотлар фармонига киритилди.

Бу ҳужжатга Аргентина спорт конфедерацияси қарши чиқди. Чунки Халқаро олимпия қўмитаси ва ФИФА қоидаларига кўра, давлатнинг спорт фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Бу каби хатти-ҳаракатлар Аргентина терма жамоаларининг Америка кубоги ва Парижда бўладиган Олимпия ўйинлари каби нуфузли спорт анжуманларига қўйилмаслигига асос бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!